Туман ҳокими фермер хўжаликлари далаларидаги ғўза парваришини кўздан кечирди
2022-08-03 17:09:14 395
Июль ойи деҳқончилик тақвимига кўра, ҳосилни тақдири ҳал бўладиган ойига тўғри келади. Бу ойдан сўнг Асад ойи халқимизнинг "Асад — экинингни ясат" деган ажойиб мақолидан ҳам англаш мумкинки, ҳосил тақдири ҳал бўладиган бу ойда фермер ва деҳқонлар зиммасида улкан масъулият турибди. Ғўза парваришидаги энг муҳим паллада амалга ошириладиган агротехник тадбирларнинг ўзига хос жиҳатларини бекаму кўст адо этиш, экинни том маънода "ясатиш" керак.
Ана шу мақсадда туман ҳокими ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда тумандаги фермер хўжалиги далаларидаги ғўза парваришини кўздан кечирди. Бунда биринчи шарт экинни сувсиз қолдирмай, вақтида тўйинтиришдир. Шунинг учун мазкур масъулиятли даврда фермер ва мутахассислар, миробу механизаторлар, энтомологлар ўз ишига ўта жиддий ёндашмоғи зарур», — деди туман ҳокими.
Туман ҳокими 1-сектор ҳудудидаги фермер хўжаликлари майдонларидаги ғўзаларнинг парвариши, агротехник ишловларга эътибор қаратди ва ҳар бир майдондаги қаров ва бегона ўт босган ғўза майдонлари фермер хўжалиги раҳбарларини огоҳлантириб танқид остига олди. Камчиликлар юзасидан раҳбарларга индивидуал тарзда галдаги кечиктириб бўлмас амалий чора-тадбирлар бўйича вазифалар қўйди.
Риштон туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси