Исломжон Орипжонов Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати этиб рўйхатга олинди
2022-08-03 16:59:06 518
Жорий йил 24 июл куни Фарғона вилоятида бўшаб қолган ўринларга Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари сайлови бўлиб ўтди.
Жумладан, 43- Бўстон сайлов округида ўтказилган сайловларда сайловчилар ўзлари танлаган муносиб номзодлар учун овоз бердилар.
Бўшаб қолган ўринга сайланган депутатларни рўйхатга олиш тўғрисида вилоят сайлов комиссияси раиси Илҳом Мамажоновнинг қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Риштон тумани «Чинор плюс» хусусий корхонаси раҳбари Исломжон Иномжонович Орипжонов Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати этиб сайлангани маълум қилинди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси