Тактик ўқув машқи ўтказилди

×

 2022-08-02 18:59:51    301

PDF юклаш
Чоп этиш


2 август куни соат 14:00да Риштон туманидаги "Русўзбектекс" ХК МЧЖ да фавқулодда вазият юз берган (зилзила ва ёнғин) чоғида бажариладиган шошилинч ишлар тактик ўқув машқи мисолида намойиш қилинди. Корхона ёнғин хавфсизлиги штаби бошлиғи Шерзод Султонов алоқа ва ёрдам гуруҳлари ишини мувофиқлаштириб борди. Кучли ер қимирлаши оқибатида бинода юз берган чанг ва тутун ҳолати кўрсатилди. 
Аввало зилзиладан жабр кўрган ишчилар ташқарига олиб чиқилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач улар шифохонага жўнатилди.  Ёнғин рўй бергани ҳақида хабар берилгач ўт ўчирувчилар жамоаси тезликда ишга киришди. Пахта тойлари жойлашган майдон яқинида юз берган ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлинди.  
Тактик ўқув машқи жараёнини кузатиб борган Фарғона вилоят ФВБ бошлиғи подполковник Умиджон Исмоилов, Риштон тумани ФВБ бошлиғи майор Исроилжон Кенжабоев йўл қўйилган камчилик ва хатоларни кўрсатиб беришди. Хусусан ўт ўчирувчиларнинг зарур асбоб-анжомлари етишмаслиги танқид қилинди. 
Машқ жараёнига оид савол-жавоблар бўлди. Тактик ўқув машқи бир соат давом этди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 321 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб