Хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

×

 2022-07-30 16:31:14    395

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Риштон тумани Зохидон МФЙда жойлашган 2-секторда, “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларга судлар томонидан “маҳаллабай” тизими асосида ўтказилаётган сайёр қабуллар орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган.
Юқоридаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида фуқаролак ва иқтисоди ишлари бўйича «Риштон туманлараро суди»  раислари Ш.Ахунов ва У.Эргашевлар томонидан тумандаги сайёр қабул ўтказилди.  
Сайёр қабул давомида “Зохидон”, “Мевазор”, “Ёшлик”, “Гулистон”, “Амиробод”, “Полвонобод”, “Уч-Ариқ”, “Марказ” ва жами 18 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тегишли тартибда жавоб берилди.
Сайёр қабулда, шунингдек, Риштон тумани ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Бекмирзаева ва 2-сектор рахбари, туман прокурори Р.Мадалиев ҳам қатнашди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб