Чўнғарада 15 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди
2022-07-29 15:27:25 314
Юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилда бу борадаги саъй-ҳаракат янада жонланмоқда. Жойларда кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилаётгани ҳам бу фикрнинг ёрқин ифодаси.
Риштон туманидаги анклав ҳудуд саналган «Чўнғара» маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган кам таъминланганҳ оилаларнинг фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди.
15 нафар болаларнинг суннат тўйлари ҳомийлар - саҳоватпеша фермерларнинг ташаббуси билан ўтказилди.
Уларнинг ҳар бирига қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Байрам тадбирида Вилоят ҳокими ўринбосари Х. Аҳмедов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М. Сулаймонов, Риштон тумани ҳокими С. Солиев, Қирғизистон Республикаси Қадамжой тумани ҳокими, Риштон тумани ҳокими ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари, тадбиркорлар, тўй болаларнинг ота-оналари ва яқинлари қатнашдилар.
Халқлар дўстлиги куни муносабати билан ўтказилган тадбир ҳақиқий байрамга айланиб икки халқ ўртасидаги дўстликнинг мустаҳкам эканлигини намоён этди.
Байрам тадбирига туман Маданият бўлими санъаткорлари ўзларининг куй-қўшиқлари, рақслари билан янада файз киритишди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси