Навбатдаги сессия ўтказилди
2022-07-27 12:22:53 356
Бугун Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг навбатдаги 41-сессияси бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими С. Солиев, секторлар раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, сессиядаги масалаларга алоқадор бошқа мутасадди раҳбарлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессияда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
2022 йилни 1-ярим йиллиги давомида худудларни комплекс ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Риштон туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги Халқ қабулхонаси ҳамда тумандаги худудларни комплекс ижтимоий –иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар томонидан 2022 йилни 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Халқ қабулхонаси мудири С.Додобоевнинг ахбороти тингланди.
- Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қискартириш масалалари бўйича 2022 йилни 1-ярим йиллиги давомида ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан туман Халқ қабулхонаси мудири С.Додобоевнинг ахбороти тингланди.
- 2022 йилни 1-ярим йиллигида тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича Риштон тумани Адлия бўлими бошлиғи М.Қодиралиевнинг ахбороти тингланди.
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси Риштон тумани бўлими томонидан 2022 йил 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан бўлим бошлиғи адлия кичик маслаҳатчиси С.Қурбоновнинг ахбороти тингланди.
- 2022 йилни 1-ярим йиллиги давомида туман ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими фаолияти юзасидан туман ИИБ бошлиғини ўринбосари Ҳ.Тешабоевнинг ахбороти тингланди.
- 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида туманда одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг раиси Ш. Ахунбаев ахборот берди.
- 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида туманда одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Жиноят ишлари бўйича Риштон туман судининг раиси У. Меҳмоналиев ахборот берди.
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 30 июндаги КК-377-IV-сонли Қарорига асосан “туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар” тўғрисидаги ҳамда
- Риштон туман Маҳаллий бюджетнинг 2022 йил I-II-чорак ижроси, 2022 йил I-II -чорак маҳаллий бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар харажатлар сметасига киритилган ўзгаришлар ҳамда 2022 йил II-чорак даромадлар режасидан ортириб бажарилган қисми ҳисобидаги маблағлардан фойдаланиш тўғрисида туман молия бўлими мудири И. Жўраевнинг ахборотлари тингланди.
- Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича юритилган “Темир дафтар” доирасида амалга оширилаётган ишлар ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидаги маблағларни тасарруф этиш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Мустафақуловнинг ахбороти тингланди.
- Туман ХТБ тасарруфидаги 63-сонли умумий ўрта таълим мактабини бўш турган директорлик лавозимига номзодни танлаш ва тавсия этиш.
Сессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Сессияда кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси