Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

×

 2022-07-23 13:50:43    401

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларининг яратилиши натижасида ишсиз аҳоли айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлиши амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

????20 август — Тадбиркорлар куни муносабати билан Президент томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилади. Ушбу тадбирга муносиб тайёргарлик кўриш ва тадбиркорларга тўқинлик қилаётган муаммоларни аниқлаш, уларнинг ечими юзасидан бугун Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари вакиллари билан сайёр учрашув бўлиб ўтди.

????Учрашувда туман ҳокими ўринбосари А. Мустафоқулов вилоят савдо саноат палатаси бошқармаси томондан бириктирилган вакиллар, тумандаги тадбиркорлар,  маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари қатнашди.
Учрашувда тадбиркорлар томонидан дорихона қуриш, музқаймоқ ва салқин ичимликлар савдоси,  автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси ташкил этиш, боғдорчилик фаолияти учун ер майдони ажратиш,  имтиёзли кредит  ҳамда субсидия олишга кўмаклашиш масалаларига оид мурожаатлар қилинди.

Тадбиркорларнинг ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб