Туман ҳокими ғўза майдонларини кўздан кечирди
2022-07-19 15:22:29 398
Об-ҳаво ўзига хос ўзгарувчан келаётган бу йилги шароитда пахтадан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш, мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш зарур.
Шу кеча-кундузда кечиктириб бўлмайдиган ғўза парвариши тадбирлари эълон қилиниб тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасидан, Риштон туман ҳокими мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда Риштон туманидаги фермер хўжаликлари майдонларидаги ғўзанинг ривожланишини кўздан кечирди.
Туман ҳокими туман ҳудуддаги фермер хўжаликлари далаларида бўлди. "Рошидон Даврони" ва "Аҳроржон" фермер хўжаликлари майдонларидаги ғўзаларнинг парвариши, агротехник ишловларга эътибор қаратди ва ҳар бир майдондаги қаров юзасидан раҳбарларга индивидуал тарзда галдаги кечиктириб бўлмас амалий чора-тадбирлар бўйича вазифалар қўйди.
Июль ойи деҳқончилик тақвимига кўра, ҳосилни парваришлаш ойига тўғри келади. Ҳосил тақдири ҳал бўладиган бу ойда фермер ва деҳқонлар зиммасида улкан масъулият турибди. Шундай экан, бугунги масъулиятли паллада механизаторлар деҳқоннинг ёнида туриши, тупроқ етилиши билан қатор ораларига культиваторни кечиктирмасдан киритиши жоиз.
Ана шунда ўсимликнинг озиқланиш тизими яхшиланади, ёш ниҳолларнинг илдиз чириш ва гоммоз касалликлари билан зарарланишининг олди олинади. Энг муҳими, таралган сувнинг 50 фоизгача беҳуда исроф бўлиши бартараф этилади.
Ғўза ўсув даврида ўғитланса, озуқа моддалар билан етарли даражада таъминланиб, унга мадор бағишлайди. Минерал ўғитни ниҳоллар яхши ўзлаштириши учун озиқ моддалар илдиз ўсиш қатламига яқин солиниши зарур. Мазкур агротадбирни ривожланишдан орқада қолаётган ғўзаларда қўллаш чоғида органик ҳамда минерал ўғитлар аралашмаларидан фойдаланилса, янада яхши самара бериб, унинг ривожини тезлаштиради.
Ғўза парваришидаги энг муҳим паллада амалга ошириладиган агротехник тадбирларнинг ўзига хос жиҳатларини бекаму кўст адо этиш, экинни том маънода "ясатиш" керак. Бунда биринчи шарт экинни қақрашга қолдирмай, вақтида тўйинтиришдир. Шунинг учун мазкур масъулиятли даврда фермер ва мутахассислар, миробу механизаторлар, энтомологлар ўз ишига ўта жиддий ёндашмоғи зарур», — дейди туман ҳокими .
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси