Ёрдам бериш ишлари давом этмоқда

×

 2022-07-16 17:22:12    423

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туман судларида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган. Юқоридаги Фармон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси У.Эргашев, ФИБ Риштон туманлараро суди раиси Ш.Ахунбаев ҳамда жиноят ишлари бўйича Риштон туман суди раиси У. Меҳмоналиевлар томонидан Риштон туманидаги 4 сектор худудининг 16 та МФЙда истиқомат қилувчи ҳуқуқий маслаҳатга мухтож хотин-қизлар билан учрашиб ҳуқуқий тушунтириш йўли орқали мурожаатчиларнинг барча масалалари жойларда ҳал этилди. 


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 144 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб