Расмий муносабат
2022-07-15 16:52:54 316
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 март кунги 4985- сонли фармони, 2018 йил 16 октябрдаги 3973-сонли Қарорларига асосан аҳолидан тез ёрдам хизматига тушган чақириқларни қабул қилиш учун марказлашган Фарғона вилоят “103 CALL” маркази ташкил этилган. Аҳолидан телефон орқали тушган чақириқлар марказлашган холда Вилоят “103 CALL” марказида қабул қилиниб, сўнгра телеграмм орқали вилоятдаги барча туманларга узатилади ва туман тез ёрдам бригадаси орқали тиббий чақириққа хизмат амалга оширилади. Хозирги кунда вилоят бўйича “103 CALL” марказига чақириқлар кўпайганлиги айрим фуқаролармизнинг чақириқларга ўз вақтида жавоб беришнинг имкони бўлмаслигига сабаб бўлмоқда. Тез ёрдам бўлимига чақириқлар кўпайишини олдини олиш мақсадида фуқароларимиздан туманда фаолият олиб бораётган КТМП, ОП, ОШПларда 8:00 дан 20:00 гача навбатчилик асосида иш фаолияти олиб бориш йўлга қўйилган бўлиб, шу вақт оралиғида худудий бирламчи тиббий даволаш профилактика муассасаларига мурожаат қилинса тиббий ёрдам олиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси