Риштон туман судларида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда
2022-07-14 18:24:10 519
2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган. Юқоридаги Фармон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси У.Эргашев, ФИБ Риштон туманлараро суди раиси Ш.Ахунбаев ҳамда жиноят ишлари бўйича Риштон туман суди раиси У.Мехмоналиевлар томонидан Риштон туманидаги Анхорбўйи, Фаровонлик, Бирлашган, Оқ ер ва Хожи қишлоқ МФЙлар биносида сайёр қабуллар ўтказилди. Сайёр қабулда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди ва уларнинг қизиқтирган саволларига тегишли тартибда жавоб берилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси