РИШТОНЛИК ЎҚИТУВЧИ ВЬЕТНАМДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

×

 2022-07-08 20:11:21    361

PDF юклаш
Чоп этиш


2002 йил юрт фидойиси, бутун умрини юртдошлари ўй-ташвиши билан боғлаган меҳрибон Ҳамида ая Тўхтасинова ва унинг оиласи учун жуда омадли келди, десак муболаға бўлмайди. Яқинда Ҳамида Тўхтасинова яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги 2017 йил 14 июлдаги Қарорига мувофиқ, мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган пенсия ёшидаги бир гуруҳ юртдошларимиз қатори  “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган эди. 
Бугун эса унинг набираси Достон Сиддиқов Вьетнам давлатида ташкил этилган "Йил ўқитувчиси"  танловида иштирок этиб, ғолиб сифатида бош мукофотини қўлга киритди.  Ушбу хабар фариштали-сариштали, набираларнинг шодон қийқириғи остида умргузаронлик қилаётган муборак онахон хонадонида ҳақиқий байрамни тақдим этди.Бир неча йилдан бери хорижий мамлакатларда ўқитувчи сифатида фаолият юритаётган Достон Сиддиқовнинг бошқа мамлакатда йил ўқитувчиси этиб тан олиниши барчамизни беҳад қувонтирди. 
-  Ўғимнинг муваффақиятини эшитиб, беҳад хурсанд бўлдик, дейди унинг отаси Шерозжон Сиддиқов. Достон болалагидан илмга меҳр қўйган эди. У, уч ёшида ҳарфларни таниб, ўзи мустақил ёза оларди. Қилинган тинимсиз меҳнатлари ниҳоят ўз мевасини берди. Фарзандим учун хурсандман. Ота-она учун фарзандининг муваффақиятини кўришдан бошқа бахт бўлмаса керак. 
Маълумот учун: Достонбек Сиддиқов 1990 йил 29 июнь куни Риштон туманида туғилган. ФарДУ инглиз тили факултетини тамомлаган. Ҳозирда Вьетнам мамлакатидаги иқтидорли болалар мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб