ДХХ РАИСИ КУБОГИ: ВАКИЛЛАРИМИЗ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ФИНАЛИДА

×

 2022-07-06 06:46:09    313

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, мамлакатимиз бўйлаб “Маҳаллаларда ёшлар билан янгича ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори, Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича  Республика комиссиясининг 2022 йил 18 мартдаги топшириғи ижросини таъминлаш, жумладан маҳаллаларда ёшларни маданият, санъат, спорт,  ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган беш ташаббусни жойларда кенг тарғиб этиш, уларни маънавий ва жисмоний баркамол қилиб турбиялашга қаратилган маънавий-маърифий, оммавий спорт тадбирларини ўтказиш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш режалаштирилган.Хусусан, футбол  бўйича “Давлат хафсизлик  хизмати раиси кубоги” мусобақаси ўтказилмоқда. Бугун ушбу мусобақанинг вилоят босқичи ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. Вилоят босқичи икки минтақада ўтказилиб, минтақаларида биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар ярим финалга йўлланма олишди. Ярим финал баҳсининг бирида - «Бўстон» (Риштон) - «Устоз» (Олтиариқ) маҳалласи ёшлар жамоалари майдонга тушишди. Шиддатли ўтган учрашувда риштонлик ёшлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва финалга йўлланма олишди.Вакилларимизга финал баҳсида омад тилаб қоламиз.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб