×

 2022-07-05 14:26:17    328

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилги ғалла мавсумини юқори даражада уюшқоқлик билан ўтказиб, улкан хирмон уйган риштонлик фермерлар ҳамда ғаллачилик кластер корхонаси томонидан умумий ҳисобда 2 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилага 318 тоннадан ортиқ буғдой, 42 минг 300 дона сомон боғламлари тарқатилиб, яна 2 минг 500 та оилага такрорий экин экиш учун ер майдонлари ажратиб берилмоқда. Қурбон ҳайити арафасида амалга оширилган ана шундай эзгу саъй-ҳаракатлар натижасида минглаб хонадонларга тўкин-сочинлик, ризқ-рўз ва хайр-барака кириб борди.Бугун кластер корхонасининг дон сақлаш омборида бирваракайига 1 мингта оилага буғдой беғараз тарқатилди ва ҳар бир маҳалла учун ажратилган юк машиналари ёрдамида хонадонларга элтиб берилди. Шу муносабат билан халқ олдига файзли дастурхон тузалиб, ош тортилди. Элимиз ардоғида бўлган хушовоз санъаткорлар бободеҳқонларимиз химматини олқишлаб, барчани даврага чорлади.“Инсон қадри учун” шиори остида ташкилланган тадбирда туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари сўз олиб, саховатпеша фермерлар ҳамда ғаллачилик кластери раҳбарларининг хайрли ташаббусларини алоҳида эътироф этдилар. 
-  Мамлакатимизда халқимиз ҳаётининг янада фаровон ва мазмунли бўлиши учун бор куч ва имкониятлар сафарбар этилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Инсон қадри улуғланган юртнинг келажаги ҳам улуғ бўлади. Бугунги кунда туманимизда бу каби эзгу тадбирлар давом этмоқда, - деди туман ҳокими.Ўз навбатида, фуқаролар кўрсатилаётган ғамхўрлик ва давомли эътибор, юртимиздаги халқчил ислоҳотлар учун самимий миннатдорлик изҳор қилдилар. 


Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб