Хотин-қизлар фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказилди
2022-07-01 09:12:09 370
Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари билан мулоқот-учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президент администрацияси рахбари ўринбосари Олимжон Солиев, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси масъул ходими Нилуфар Абдуллаева, Фарғона вилояти оила ва хотин-қизлар бошқармаси масъул ходими Ёрқиной Шарипова, туман ҳокими Суфҳонжон Солиев ва сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар, банк-молия муассасалари мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Учрашув аввалида Олимжон Солиев сўз олиб, ҳудудларда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, илмий фаолиятга кенг жалб қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, қишлоқлардаги хотин-қизларни касб-ҳунарга, оилавий ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилалар маънавий-ахлоқий қадриятларини мустаҳкамлаш масалалари билан боғлиқ чора-тадбирлар самарадорлигини таҳлилий муҳокама қилди.
Мулоқот давомида, хотин-қизлар фаолларининг асосий вазифалари ва уларни амалга ошириш механизмлари, жумладан, ижтимоий хизматларни маҳаллада ташкил этиш; оилаларда ижтимоий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, уларнинг олдини олиш борасида мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини ҳамда хотин-қизларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш; хотин-қизлар фаоллари томонидан оилалар ва хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни олиб бориш, оммавий спорт тадбирларини ўтказиш, жамоатчилик тузилмалари ишини самарали ташкил этиш бўйича иштирокчиларга зарур тавсиялар берилди.
Шунингдек, учрашувда хотин-қизларни иш билан таъминлаш, субсидиялар ва банк кредит маблағларини ажратиш орқали уларни тадбиркорликка жалб этиш, ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва саломатлигини мустаҳкамлаш, маҳалла аёллари иштирокида спорт-соғломлаштириш мусобақаларини ўтказиш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, маданий-оммавий тадбирларда хотин-қизлар иштирокини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан сектор раҳбарлари ҳамда тегишли мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилди.
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси масъул ходими Нилуфар Абдуллаева ҳам хотин-қизлар фаолларининг олдида турган вазифалар ҳақида гапириб ўтди.
Учрашув якунида, хотин-қизлар фаоллари фаолияти самарадорлигини ошириш, ўзаро ҳамкорликни янада изчил йўлга қўйиш бўйича зарур тавсиялар берилди.
- Бугунги очиқ мулоқот биз учун жуда фойдали бўлди. Ўзимимиз учун керакли бўлган маълумотларга эга бўлдик. Бизнинг вазифамиз аниқ белгилаб берилди, дейди "Фаровонлик" МФЙ хотин-қизлар фаоли. Қ. Мамажонова.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси