Туманда маънавий – маърифий ишлар сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтарилди
2022-06-28 15:37:51 346
Бугун Риштон туман ҳокимилиги ахборот хизмати ҳамда туман маънавият ва маърифат бўлими ҳамкорлигида "Туманда маънавий, маърифий соҳаларда олиб борилаётган ишлар юзасидан" очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқотда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М. Бекмирзаева, туман маънавият ва маърифат бўлими ходимлари ҳамда журналистлар иштирок этишди. Мулоқот давомида 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида туманда маънавий, маърифий соҳаларда олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берилди. Хусусан, Риштон туманида маънавий – маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш, Маънавият ва маърифат кенгашлари, ташкилий – ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар тумандаги корхона, ташкилот, идора, муассасалар билан ҳамкорликда “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди.Маънавият ва маърифат кенгаши томонидан 2022 йил 6 ойи давомида 284 дан зиёд маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, туркум учрашувлар, жонли мулоқотлар ташкил этилиб, ушбу тадбирларда 12 мингдан зиёд аҳолининг барча қатламлари қамраб олинди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси