Риштон тумани ва Туркиянинг “Лодос" текистил фабрикаси ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди
2022-06-25 23:36:34 352
Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев бошчилигидаги расмийлар ва тадбиркорлардан иборат туман делегацияси тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш мақсадида бугун Туркиянинг Бурса вилоятидаги ташрифи давом этмоқда.
Делегация аъзолари бугун Бурса вилоятидаги энг нуфузли компанияларидан бири "Лодос" текистил фабрикаси раҳбарияти билан учрашув ўтказишди.
Учрашув давомида Делегациямиз вакиллари Риштон тумани тўқмачилик салоҳияти, Республикамиз бозорида тутган ўрни ҳақида, шунингдек, хорижий инвесторларга ҳукуматимиз томонидан берилган имтиёзлар ва қулайликлар борасида маълумот беришди.
Қувонарлиси шуки делегация аъзоси Риштон туманида фаолият олиб бораётган туркиялик тадбиркор Сен Эрол мамлакатимизда инвесторларга берилгаётган имтиёзлар ҳақида гапириб, ўз тақдимотини ўтказди.
Мазкур Лодос фабрикаси томонидан ишлаб чикарилаётган матолар Брешка, Манго ва Зара каби жаҳон бозорида ўз ўрнига эга бўлган компанияларга етказиб берилади.
Лодос текистил фабрикаси вакилларидан ташкил топган делегация сентябрь ойида Риштон туманига ташриф буюриши келишиб олинди.
Риштон туманидаги "Файз Агро текс" фабрикасида "Лодос" текистил фабрикаси делегацияси билан учрашув ташкил этилади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси