Риштон туманида 30-июнь - "Ёшлар куни" муносабати билан «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ёшлар форуми гала-концерти бўлиб ўтди

×

 2022-06-25 23:34:25    324

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманидаги “Истироҳат боғида”  юрагида юрт ишқи ёнган, юз-кўзларида эртанги кунга бўлган умид учқунлари порлаган қалби қайноқ ёшлар билан тўлди. 
Тантанани туман ҳокими ўринбосари Зарифжон Умаров табрик сўзи билан очиб, барча ёшларни байрам билан самимий муборакбод этди.
У ўз сўзида мамлакатимизда ёшлар масаласи ҳар доим давлат сиёсати даражасидаги муҳим масала бўлиб келгани, сўнгги йилларда ёш йигит-қизларимиз учун яратилаётган кенг кўламдаги имконият ва шарт-шароитлар, уларнинг ўқиб-ўрганишлари, қизғин фаолият кўрсатишлари учун қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик нафақат юртдошларимиз, балки дунё ҳамжамиятини ҳам ўзига жалб этаётганлиги алоҳида эътироф этди. 
Шундан сўнг, «Энг яхши сардорлар Кенгаши» танловида Республика босқичи ғолиби бўлган 20-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари тақдирландилар. Шунингдек, адабиёт, санъат, спорт ва бошқа йўналишларда турли ютуқларни қўлга киритган, шаҳарнинг ижтимоий ҳаётида фаоллик кўрсатиб келаётган ёшлар вакилларига ҳам диплом ва қимматбаҳо совғалари ҳам тақдим этилди. 
Байрам тадбири давомида туман маданият бўлимининг таниқли хонандалари ижросида янграган дилрабо куй-қўшиқларга тантана иштирокчиларига дилдан хиром айладилар.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб