Туркиянинг “Eğitim Kalesi Okulları” мактаби ва Риштон туманининг “Ибн Сино” хусусий мактаби ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди

×

 2022-06-24 18:38:51    378

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев бошчилигидаги расмийлар ва тадбиркорлардан иборат туман делегацияси тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш мақсадида бугун Туркиянинг Бурса вилоятидаги ташрифи давом этмоқда.

Делагация аъзолари бугун шунингдек, Бурса вилоятидаги энг нуфузли таълим муассасалардан бири – “Eğitim Kalesi Okulları” мактабида бўлишди ва мактаб директори Мустафа Сайик билан учрашишди.

Учрашув давомида “Eğitim Kalesi Okulları”  ва Риштон туманидаги “Ибн Сино” хусусий мактаби ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Имзоланган келишувга кўра, таълим, тиббиёт, гуманитар ва аниқ фанларга қизиқувчи ёшларни ушбу мактабга юбориш масалалари муҳокама қилинди. Кимё ва биология фанлари бўйича ўқтиш жараёнлари билан танишиш мақсадида Риштон туманига ташрифи борасида ҳам келишувга эришилди.

Учрашувда таълим тизими тўғрисида батафсил маълумот олинди, шунингдек, таълим жараёнини ташкил қилиш, ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар ва мавжуд муаммолар тўғрисида фикр алмашилди.

Томонлар таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга, хусусан педагогларнинг малакасини ошириш ва мактаблар ўртасида илмий алмашинувларни йўлга қўйишга келишиб олдилар. Бундан ташқари, Туркиядан Ўзбекистонга хусусан, “Eğitim Kalesi Okulları” мактабидан "Ибн Сино" мактабига ўқитувчиларни дарс бериш учун юборилиши борасида ҳам келишувга эришилди.

Айтиш жоизки, бу Риштон тумани таълим тизими учун хорижий давлат билан биринчи ҳамкорликдир. Ўйлаймизки, бундай ҳамкорликлар географияси йилдан йилга кенгаяди.

Риштон тумани делегациясининг Туркияга ташрифи давом этмоқда.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб