×

 2022-06-24 17:56:11    277

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртнинг ободлиги, халқнинг фаровонлиги маҳалла ва қишлоқлардан бошланиши бор гап. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “Маҳаллабай ишлаш” тизими  бугун чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларида барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, дам олиш масканларию қатор хизмат кўрсатиш шохобчаларининг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.Одамларнинг ҳаётдан мамнунлиги, шаҳарлардагидек қулайлик ва имкониятларга эга бўлган замонавий масканларда яшаётганидан шодонлик ҳисси замирида бир ҳақиқат — қишлоқларни обод қилиш йўлидаги ислоҳотлар ётибди, десак  муболағага  йўйманг. Ана шундай ҳудудлардан бири анклав ҳудуд саналган — Чўнғара қишлоғи бўлади.Бугун янгича қиёфа касб этаётган бу жойлар кишида гўё эндигина пайдо бўлгандек тасаввур уйғотади. Аммо бу ўша — чўнғараликларнинг қадимий ва қадрдон қишлоғи. Фақат энди у замонавий кўринишда, барча қулайлик, шарт-шароитларга эга масканга айланиб бормоқда. Маълумки, 24 май куни вилоят ҳокими Риштон тумани анклав ҳудуди саналган Чўнғара қишлоғига ташрифи чоғида ушбу маҳаллада яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган 7 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машиналари топширилган эди. Албатта, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ижтимоий сиёсат ва ислоҳотларнинг туман ҳокимлиги томонидан тизимли равишда ижро этиб борилиши ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларимиз қалбига қувонч олиб кирди. Ажратилган тикув машинаси олган опа-сингилларимиз уларга қаратилаётган бу эътибор учун давлатимиз раҳбаридан ва барча масъуллардан миннатдор бўлмоқдалар. Бугунги кунда улар Чўнғара қишлоғида янги иш ўринларни яратиб, Қишлоқда яшовчи чеварлар ҳамда янги иш ўрганиб, қўли келишган тикувчилар мана шундай замонавий тикув машиналарида меҳнат қилиб, рўзғорига барака киритмоқда.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб