Риштон тумани делегацияси Туркиянинг энг йирик кулолчилик марказларидан бири бўлган “Viapot” заводи билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди

×

 2022-06-24 17:34:34    268

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев бошчилигидаги расмийлар ва тадбиркорлардан иборат туман делегацияси тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш мақсадида бугун Туркиянинг Бурса вилояти Камолпошо туманида бўлди.Бугун делегация аъзолари Туркиянинг энг йирик кулолчилик марказларидан бири бўлган “Viapot” номли йирик кулолчилик заводида бўлишди. Ташриф чоғида ишлаб чиқариш жараёни билан ушбу заводнинг бош таъсисчиси Орхан Эрасланнинг ўзи таништирди ва делегация аъзоларига ҳамроҳлик қилди.  Дунёнинг 5 қитъасида, 83 та мамлакатга ўз маҳсулотларини экспорт қилувчи  ушбу корхона раҳбари Орхан Эраслан ҳамда риштонлик тадбиркорлар ўртасидаги музокараларда келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.Айтиш жоизки, Риштон кулолчилик маҳсулотлари туркияликларда катта таассурот қолдирди. Жорий йилнинг сентябрь ойида Камолпошо тумани расмийлари ва тадбиркорларидан иборат делегациянинг Риштон туманига ташрифини амалга оширишга келишиб олинди. Шунингдек, туркиялик тадбиркорлик Риштон кулолчилик маҳсулотларни ҳам ўзлари экспорт қиладиган 83 та давлатга юбориш борасида ҳам келишувга эришилди. Бундан ташқари, туркиялик тадбиркорлар томонидан энг юқори технологияларни туманимизга олиб бориш ва Европа бозорларини забт этиш юзасидан ижобий натижаларга эришилди. Делегациямиз вакиллари Риштон тумани кулолчилик салоҳияти, республикамиз бозорида тутган ўрни ҳақида, шунингдек, хорижий инвесторларга ҳукуматимиз томонидан берилган имтиёзлар ва қулайликлар борасида маълумот беришди.Риштон ва Камолпошо туманлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил февраль ойида Бурсага амалий ташрифи доирасидаги музокаралар чоғида белгилаб берилган эди.Учрашувларда Ўзбекистоннинг Бурсадаги фахрий консули Али Баклан ҳам иштирок этди.Риштон тумани делегациясининг Туркияга ташрифи давом этмоқда.

Риштон тумани ҳокимлини Ахборот хизмати.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб