РИШТОН ТУМАНИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ТУРКИЯДАГИ БИРИНЧИ КУНИ ҚАНДАЙ КЕЧДИ?

×

 2022-06-23 17:52:21    356

PDF юклаш
Чоп этиш


Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Риштон тумани ҳокими бошчилигидаги делегация аъзолари Туркиянинг Изник шаҳрида бўлиб туришибди. Бугун делегация аъзоларини кутиб олиш маросими ўтказилди. Риштон туманидан ташриф буюрган меҳмонларни  Изник шаҳри ҳокимлиги делегация аъзолари тантанли равишда кутиб олишди. Шундан сўнг, фаоллар ўртасида кулолчилик ҳамда савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан учрашув ташкил этилди. Ушбу учрашув давомида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда самарали фаолият олиб боришга, шунингдек Риштон имиджини илгари суриш ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга келишиб олинди. Шунингдек, делегация аъзолари Изник шаҳридаги кулолчилик музейида ҳам бўлишди.  Расмий учрашув чоғида "Мингбоши керамик" корхонаси раҳбари Шокиржон Аҳмаджонов туркияликлар билан шартнома имзолади.Туркиянинг қадимий шаҳарлардан бири бўлмиш Изник шаҳри ўзининг кулолчилик маҳсулотлари билан бутун дунёни ром этиб келмоқда. Ташрифнинг биринчи кунида туманимиз делегацияси аъзолари туркиялик кулоллар ва тадбиркорлар билан ҳам учрашишди ва уларга мамлакатимизда тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар, Риштон тумани салоҳияти, инвестицион жозибадорлиги ҳақида маълумот беришди. Шунингдек, ҳукуматимиз томонидан Риштон кулолчилигига берилаётган юксак эътибор ва  уларнинг фаолиятини ривожлантириши учун берилаётган солиқ имтиёзлари хусусида гапириб беришди. Айтиш жоизки, Бурса вилояти Изник шаҳри ва Риштон тумани ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланишига тайёргарлик кўрилмоқда. Сафар таассуротлари ҳақида тезкорлик билан маълумот бериб борамиз.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб