ТУМАН ҲОКИМИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ
2022-06-23 14:47:36 389
Маълумки, кеча Риштон тумани ҳокими бошчилигидаги делегация Туркиянинг Изник шаҳрига жўнаб кетишганди. Риштон тумани ҳокими бошчилигидаги делегация Изник шаҳрига етиб боришди.Бугун делегация аъзоларини расмий кутиб олиш жараёни ўтказилди. Риштон туманидан ташриф буюрган меҳмонларни Изник шаҳри ҳокимлиги делегация аъзолари тантанли равишда кутиб олишди. Шундан сўнг, фаоллар ўртасида кулолчилик ҳамда савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан учрашув ташкил этилди. Ушбу учрашув давомида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда самарали фаолият олиб боришга, шунингдек хорижда Риштон имиджини илгари суриш ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга келишиб олинди. Шунингдек, делегация аъзолари Изник шаҳридаги кулолчилик музейида ҳам бўлишди. Сафар таассуротлари ҳақида тезкорлик билан маълумот бериб борамиз.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси