Янги хусусий клиника — аҳоли хизматида

×

 2022-06-18 12:13:07    471

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳоли саломатлигини сақлаш энг муҳим масалалардан биридир. Шу маънода сўнгги йилларда мамлакатимизда хусусий тиббиёт муассасаларини тубдан ривожлантириш, айниқса, ташхис қўйиш ва даволаш соҳасига юқори технологияларни қўллаш устуворлик касб этмоқда. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, аҳоли, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган хизматлар кўлами ва турлари сезиларли даражада кенгайди. яхшиланди.Қолаверса, тиббиётнинг хусусий секторлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббиёт ускуналари, махсус инвентар ва асбоблар билан жиҳозлаш, содда қилиб айтганда, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор саъй-ҳаракатлар олиб борилаётир.Аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш, сифатли тиббий ёрдам кўрсатишда нодавлат даволаш муассасаларининг ўрни тобора ошиб бормоқда. Зеро, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар замирида ҳам айнан беморларга замонавий технологиялар асосида хизмат кўрсатиш, одамлар ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб, пойтахтдаги клиникаларга бормасликлари учун ҳар бир ҳудудда тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини яхшилашдек муҳим вазифалар мужассам.Риштон туманида ҳам энг илғор технологиялар асосида хизмат кўрсатадиган хусусий клиникалар сони тобора кўпайиб бормоқда. Риштон тумани Фаровонлик маҳалласида “Доктор Самиев” номли  хусусий клиникаси фойдаланишга топширилди.Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги,  мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, соғлиқни сақлаш тизими вакиллари, клиника жамоаси, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этишди.Жаҳон андозаларига мос ушбу 2 қаватли тиббий муассаса – ҳам шифокор, ҳам тадбиркор Алишер Самиев томонидан бунёд этилиди.Шифо масканининг умумий лойиҳа қиймати 2,2 миллиард сўмни ташкил этади. Бу ерда беморларга ташхис қўйиш ва даволаш учун малакали врач ва тиббиёт ходимлари жалб этилган бўлиб, энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, беморлар ва жамоа аъзолари учун барча зарур шароитлар бекаму-кўст яратилган.Мазкур хусусий клиника аҳолига 5 йўналиш бўйича хизмат кўрсатишга ихтисослашган бўлиб, бу ерда бир вақтнинг ўзида 10 нафардан ортиқ бемор ётиб даволаниши учун барча имкониятлар яратилган. Янги хусусий клиникасининг ишга туширилиши ҳисобига 20дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб