ЁЗГИ ОРОМГОҲНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-06-17 13:37:17    350

PDF юклаш
Чоп этиш


Болаларнинг ёзги таътилини мазмунли ташкил етиш, уларнинг оромгоҳларда дам олиши ва билим орттириши учун Риштон туманида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Риштон туманининг “Қўрғонча” маҳалласида жойлашган, “Автомобилчи” болалар дам олиш оромгоҳи 2022 йилнинг бошида туман ҳокимлиги томонидан тўлиқ қайта таъмирланиб 150 ўринли замонавий типдаги оромгоҳга айланди. “Автомобилчи” номи билан аталган, шинам ва кўркам кўриниш олган бу оромгоҳда бугун очилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳозир оромгоҳда 135 нафар болажонлар ҳордиқ чиқаришаяпти. Ушбу оромгоҳининг очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман Халқ таълими бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ва оромгоҳга алоқадор бошқа ташкилотлар вакиллари ва ота-оналар иштирок этишди. Оромгоҳнинг биринчи боскичида дам олаётган болалар оромгоҳга ташриф буюрган меҳмонларни кўтаринки кайфият, ўзларининг ижод намуналари, рақс ва қўшиқлари билан кутиб олишди.Оромгоҳга ташриф буюрган мехмонлар қайта таъмирланган болалар оромгохи ётоқхоналари, ошхона, тиббиёт, маънавият ва маърифат хонаси ва бошқа объектлари билан танишдилар.Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими сўз олиб, мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан етук, баркамол вояга етишларини таъминлаш, хусусан, болаларини соғломлаштириш, ёзги таътилни мазмунли ўтишини ташкил этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.Ушбу оромгоҳда болалар турли фан тўгаракларига қатнашиш билан биргаликда, мусиқа, спорт ва билим беллашувларида ҳам иштирок этишади. Aйниқса чет тили тўгараклари машғулотларини малакали мутахассис ва ўқитувчилар томонидан олиб борилиши таъминланган.


Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб