ТУМАН ҲОКИМЛИГИДА...
2022-06-16 17:05:02 391
Жорий йилнинг 16 июнь куни Риштон тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ж. Ҳатамов бошчилигида вилоятда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ноқонуний диний таълим ва хўжра ташкил этиш ҳолатларини олдини олиш бўйича фаоллар йиғилиши ўтказилди.Йиғилишда туман ҳокими, туман ҳокими ўринбосарлари, ноқонуний диний таълим бериш, хўжра ҳолатлари аниқланган сектор раҳбарлари, расмий имом-хатиблар, расмий отин-ойилар, маҳалла муллалари ва норасмий отин-ойилар, тумандаги 71 та МФЙ раислари, МФЙдаги хотин-қизлар фаоллари, тарғибот гуруҳи раҳбарлари иштирок этишди. Ж. Ҳатамов томонидан йиғилиш иштирокчиларига Ислом динининг асл моҳияти тўғрисида тушунчалар бериб, Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуни талаблари бўйича диний ташкилот сифатида руйхатдан ўтмасдан фаолият кўрсатиш, шунингдек, диний таълим муассасаларидан ташқарида хусусий тартибда диний таълим бериш фаолияти билан шуғулланиш қонунга хилоф эканлиги, Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик туўғрисида”ги Кодекснинг 240-моддасига асосан “Нолегал диний фаолият билан шуғулланиш, диндорлар ва диний ташкилотлар аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларнинг махсус йиғилишлари, шунингдек диний маросимга алоқаси бўлмаган меҳнат, адабиёт ва бошқа хилдаги тўгараклар ҳамда гуруҳларни ташкил этиш ва ўтказиш” диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш эканлиги, шу кодекснинг 241-моддасига асосан “Махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ бериш, худди шунингдек хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш” диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бўзиш эканлиги, ушбу ҳолатлар содир этилган тақдирда маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши, кодекснинг юқоридаги моддасида кўрсатиб ўтилган ҳаракатлар учун маъмурий жазо қулланилгандан кейин содир этиладиган бўлса, Ўзбекистон Республикаси “Жиноят кодекси”нинг 2292-моддасига асосан диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш эканлиги, ушбу ҳолатлар содир этилган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши тўғрисида тушунтиришлар бериб огоҳлантирди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси