“Очиқ бюджет”: 12 та лойиҳа учун 8 млрд.759 млн сўмдан зиёд маблағ ажратилди
2022-06-14 14:31:31 445
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли қарорига асосан, 2022 йилдан Давлат бюджети параметрларида бюджетнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш мақсадида, Риштон тумани маҳаллий бюджетидан 1-босқичда 4 млрд. 944 млн. сўм маблағ ва 2021 йилдан ишлатилмай қолган маблағдан 398 млн сўм, йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларининг даромадлар режасини ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан иши 30 фоизи, яъни 1 млд 032 млн. сўм – жами 6 млрд. 374 млн. сўм маблағ жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га ўтказилди.Риштон тумани “Очиқ бюджет” ахборот порталига 109 млрд.610 млн. сўмлик 248 та лойиҳа таклифи келиб тушди. Таклифларни кўриб чиқиш жараёнида 30 млрд. 640.7 млн. сўмлик 74 та таклиф белгиланган мезонларга мос келмагани сабабли ишчи гуруҳ томонидан рад қилинган бўлса, 78 млрд. 969.2 млн. сўмлик 174 та таклиф белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, кейинги босқичга – овоз бериш жараёнига ўтказилди. “Очиқ бюджет” ахборот порталига қўйилган лойиҳалар учун жами 83 минг 615 нафар фуқаро овоз бериш жараёнида иштирок этди ва якунда қиймати 6 млрд. 374 млн. сўмлик 8 та лойиҳа ғолиб, деб топилди:1. Д.Маматқулов томонидан “Бўжай” қишлоғини газлаштириш учун киритилган 1 млрд 080 млн. сўмлик лойиҳа – 10 минг 312 та овоз билан;2. С.Муҳитдинов томонидан 58- сонли умумтаълим мактабини жорий тамирлаш учун киритилган 700 млн. сўмлик лойиҳа – 6 минг 966 та овоз билан;3. Х.Сайфутдинов томонидан “Боғистон МФЙ” нинг инфратузилмасини яхшилаш учун киритилган 1.0 млрд. сўмлик лойиҳа – 6 минг 859 та овоз билан;4. Д.Солиев томонидан “Жахонобод МФЙ” нинг шағаллаштирилган кўчаларни асфалтьлаштириш учун 998.0 млн. сўмлик лойиҳа – 6 минг 829 та овоз билан;5. А.Аҳмадқулов томонидан “Чек Жалаер МФЙ” нинг ТП ва электр тармоғи таянч устунлари ўрнатиш,ёпиқ кабел тортиш ишлари учун киритилган 450 млн. сўмлик лойиҳа – 6 минг 812 та овоз билан; 6. М.Хакимова томонидан Зохидон қишлоғидаги юқимли касалликлар шифохонасини реконструкция қилиш учун киритилган 750 млн. сўмлик лойиҳа – 6 минг 744 та овоз билан;7. Д.Назиржонов томонидан “Қуйи Авазбой” МФЙ ТП ва электр тармоғи таянч устунлари ўрнатиш,ёпиқ кабел тортиш ишлари учун киритилган 596 млн. сўмлик лойиҳа – 6 минг 652 та овоз билан; 8. А.Мўминов томонидан 32-сонли умутаълим мактабда жорий таъмирлаш ишларини бажариш ишлари учун киритилган 800 млн. сўмлик лойиҳа – 6 минг 618 та овоз биланғолиб деб топилди.Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 апрель “Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПҚ-197 сонли қарорига асосан, туман (шаҳар)да 2022 йил февраль-март ойлари давомида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 4 та лойиҳани амалга ошириш учун жами 15 минг 337 нафар фуқаро овоз бериш жараёнида иштирок этган ва қўшимча равишда 2 млрд. 385 млн. сўм маблағ ажратиш белгиланган. Шунга кўра:9. Н.Назирова томонидан 14-мактабда жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш учун учун киритилган 500 млн. сўмлик лойиҳа – 6 минг 018 та овоз билан;10. Т.Ўринов томонидан 2 ИДУМИ ётоқхонасини реконтрукция қилиш учун киритилган 980 млн. сўмлик лойиҳа – 4 минг 908 та овоз билан;11. Д.Холиқов томонидан Архив биносини жорий таъмирлаш учун киритилган 400 млн. сўмлик лойиҳа – 2 минг 218 та овоз билан;12. Ғ.Абдурашидов томонидан 30 ИДУМ биносини жорий таъмирлаш ишлари учун киритилган 505 млн. сўмлик лойиҳа – 2 минг 193 та овоз билан ғолиб, дея эътироф этилди. Умуман олганда, туманимиз бўйича жами 8 млрд. 759 млн. сўмлик 12 та лойиҳа ғолиб сифатида танлаб олиниб, ҳар бир лойиҳа учун махсус ғазна ҳисобварақлари очилди ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” махсус ғазна ҳисобварағидан тўлиқ туман хокимлиги, тиббиёт бирлашмаси, халқ таълими бўлими ҳамда туман ободонлаштириш бошқармаси учун очилган махсус ҳисобварақларга ўтказиб берилди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси