Шахсга доир маълумотларни йиғишда нималарга эътибор қаратиш керак ?

 2022-06-13 11:10:04    348

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикасининг “Aҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги 2020-йил 16- мартда қабул қилинган Қонунининг 3-моддаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг асосий тушунчаларига бағишланган бўлиб, унда рўйхатга олиш ишларининг субйектларидан бири бўлган респондент тушунчаси қўйидагича таърифланади:Респондент — аҳолини рўйхатга олиш санасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет ел фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. Ушбу қонуннинг 23-моддаси шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибига оид бўлиб, унда бевосита аҳолини рўйхатга олиш ишларида респондентлар иштирокини амалга оширишнинг асосий мезонлари кўрсатилган.Хусусан қонунда:• Респондентлар сўрови улар яшайдиган хонадонларда ёки ушбу мақсадларни амалга ошириш учун ажратилган хоналарда олиб борилиши,• сўров давлат тилида ўтказилиши, давлат тилини билмайдиган респондентлар она тилида ёки еркин равишда танланган мулоқот тилида сўровдан ўтказилиши мумкинлиги,• рўйхатга олиш варақлари рўйхатга олувчи ходимлар томонидан респондентларнинг сўзлари асосида тўлдирилиши,• рўйхатга олиш даврида яшаш (турган) жойида ҳозир бўлмаган ёки вояга етмаган шахслар бўлган респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар улар уй хўжалигининг вояга етган аъзолари, шу жумладан васийлар ва ҳомийлар томонидан маълум қилиниши,• респондент рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб беришни рад етган тақдирда рўйхатга олиш варағи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилиши,• шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги таъминланиши,• аҳолини рўйхатга олиш дастурида назарда тутилмаган саволлар бўйича шахсга доир маълумотларни йиғиш тақиқланиши белгилаб берилган.Aҳолини рўйхатга олиш ишларининг самарали ташкил етилиши шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибига қатъий риоя қилинишига бевосита боғлиқдир. Шу боисдан, ушбу жараёнда юқоридаги қоидаларга риоя етилиши муҳим аҳамият касб етади. 

О.Тешабоев,
Риштон тумани статистика бўлими бошлиғи.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб