РИШТОНДА ,,ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ" ФЕСТИВАЛИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-06-13 10:36:18    332

PDF юклаш
Чоп этиш


   Риштон туманидаги «Шинам» тантаналар саройида  ,,Оналарга эҳтиром" фестивалининг туман босқичи ўтказилди. Тадбирга халқ хўжалигининг турли жабҳаларида фидокорона меҳнат қилган, мўмин-қобил фарзандлар тарбиялаб, элга қўшган онахонлар,  илғор хотин-қизлар таклиф этилдилар.   

Туман ҳокими ўринбосари М. Бекмирзаева вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур фестивал ҳақида гапириб, иштирокчиларни самимий қутлади.    

Фестивал туман босқичида "Энг яхши спортчилар сулоласи онаси", "Саломатлик ҳимоячиси", "Энг яхши тадбиркорлар оиласи", "Юз билан юзлашган она", "Энг яхши соҳибкорлар оиласи",  ,, Кўп фарзандли "Қаҳрамон она", "Энг яхши иқтисодчилар оиласи", "Энг намунали муаллима", "Энг матонатли она", "Энг яхши иқтисодчилар сулоласи", "Энг яхши олимлар сулоласи", "Энг яхши соҳибкорлар сулоласи", "Энг яхши рассомлар сулоласи", "Энг яхши гулчилар сулоласи", "Юрт ифтихорлари онаси", "Энг яхши ўқитувчилар сулоласи", "Энг яхши шифокорлар сулоласи", "Энг яхши бағишлов шеър", "Энг яхши ҳунармандлар сулоласи онаси", "Энг намунали қайнона", "Энг яхши блогер", "Энг яхши алла ижроси", "Энг яхши расм", "Энг яхши  маърифатли фарзандлар тарбиялаётган аёл", "Энг яхши санъаткорлар сулоласи онаси", "Энг яхши харбийлар сулоласи онаси", "Энг яхши тадбиркорлар" сулоласи" каби номинациялар ғолиблари туман ҳокими фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.  

 Туман маданият бўлими бадиий ҳаваскорлари ижросидаги куй-қўшиқлар тадбирга янада файз киритди. 


Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб