“СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН БЕШ МИНГ ҚАДАМ”

×

 2022-06-07 16:00:34    390

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, юртимизда аҳоли саломатлиги муҳофазаси бирламчи ўриндадир. Айниқса, сўнгги йилларда бу масалада асосий эътибор касалликлар билан курашишга эмас, аҳолининг тиббий ва санитар-гигиеник маданияти даражасини ошириш ҳамда тизимли профилактикага қаратилмоқда.Риштон туманида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган «5 минг қадам» акцияси кўтаринки руҳда ўтказилиб келинмоқда. Туманимизда бўлиб ўтган навбатдаги 5 минг қадам пиёда юриш акциясида ҳамма бирдек соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этиб, жисмоний фаоллик кўрсатаётгани барчамизни қувонтирди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан камҳаракатлилик оқибатида келиб чиқаётган кўплаб касалликларнинг олдини олишда ҳам жисмоний фаоллик, жумладан, пиёда юриш турли хил касалликларга иммунитет ҳосил қилишда кони фойда эканлиги қайд этилган.Эътиборли жиҳати, юриш барча спорт турлари орасида энг осони ва қулайидир. Бунинг учун жуда кўп энергия сарфлашнинг ҳожати йўқ, ижобий таъсири эса жуда юқори. Ҳаётингизнинг бирламчи муҳим омили бўлган соғлигингизга вақтида эътибор қаратиб, кунингизнинг маълум бир вақтини оилангиз ёки дўстларингиз билан пиёда юриш билан ўтказинг!


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб