САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-06-07 15:53:11    341

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳолининг барча қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, ечимини кутаётган долзарб муаммоларни жойида аниқлаш, ўрганиш ҳамда бартараф этиш мақсадида “Қалайнав” маҳалласида ёшлар ва фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.

“Қалайнав” ва “Абдуллабаён”  МФЙлари фуқаролари иштирок этган сайёр қабулда  ишга жойлашиш, тоза ичимлик суви, соғлигини тиклаш, моддий ёрдам олиш, электр энергиясидаги носозликларни бартараф этиш, йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш каби масалалар борасида 10дан зиёд таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.    Сайёр қабул давомида аҳоли вакиллари томонидан билдирилган масалаларга аниқ ва тезкор чоралар кўриш бўйича тегишли идора раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. Мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб