Риштон туманида ғалла ўрим-йиғими бошланди
2022-06-06 19:20:42 393
Риштон тумани ғаллакорлари жорий йил ҳосили учун 5 минг 950 гектар майдонга бошоқли дон экиб, парваришлади. Миришкорлар фермерлар мавсумнинг ҳар бир кунидан унумли фойдаланган ҳолда мўл ҳосил етиштирди.Туманда жорий йил 248 та фермер хўжаликлари томонидан, 5 минг 950 гектар ғалла майдонларидан белгиланган режадаги 16 минг 288 тонна (шундан 1 минг 690 тонна уруғлик ғалла)дан ортиқ сифатли дон ишлаб чиқариш кўзда тутилган.Мавсумни ўз вақтида якунлаш мақсадида 24 та отряд ташкил қилинган.– Яхши ниятлар билан бошланган жорий йилги мавсумда туманнинг Марказий Фарғона худудидаги Ёшлик, Истиқлол, С.Ражабов, М.Келдиев номли ММТПлар ҳудудларида биринчилардан бўлиб ғалла ўрим-йиғимига киришилди, – дейди туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Махмудов Муроджон. Бу йилги янги тизим асосида 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилмоқда. Давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилги 1,5 миллион сўмдан бу йил 3 миллион сўмга оширилди. Шу нархда харид қилинган буғдой ойма-ой биржага чиқарилади, агар нархлар ошса, фермерларга ўртадаги ижобий фарқ ҳам тўлаб берилади. Бу эса фермерларимиз ва ғаллачилик кластерлар учун жуда катта имкониятдир.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси