×

 2022-06-03 14:58:02    468

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Ўтказилган сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияда 8 та масала кўриб чиқилди

1- масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 5 май куни ўтаказилган видиоселектор йигилишида берган топшириқ ижроси юзасидан Риштон туман тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати сохасида олиб борилган ўрганиш натижаси ва аниқланган камчиликлаарни бартараф этиш бўйича Дастурни тасдиқлаш тўғрисида туман ҳокими ўринбосари З. Умаров ахбороти   

2-масала - Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларини 2022 йил апрель ойидаги фаолияти самарадорлиги юзасидан Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг Риштон туман Халқ қабулхонаси мудири  С.Додобоевнинг ахбороти                                                           

3-масала- Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг  2022 йилнинг 3 ойи давомида  туманлараро суд томонидан одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг раиси Ш. Ахунбаев ахбороти     

4-масала- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 29-ноябр- даги“Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги консепсиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 27-сонли Фармони тўғрисида туман ИИБ бошлиғини ўринбосари Х.Тешабоев ахбороти

5-масала- Туман ҳокимлиги захира фондидаги бўш турган ва захирада бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган йер майдонларида фермер хўжалиги ташкил етиш учун очиқ елеcтрон танловга чиқариш бўйича тайёрланган лойихалар тўғрисида Кадастр Палатаси Риштон туман филиали раҳбари Б. Дадажонов ахбороти

6-масала- Риштон туман ҳудудидаги шаҳарчаларни маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларини белгилаш тўғрисида Кадастр Палатаси Риштон туман филиали раҳбари Б. Дадажонов ахбороти

7-масала- Кам таъминланган, ижтимоий аҳволи оғир булган фуқароларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш ва муаммолари ҳал булган фуқароларни рўйхатдан чиқариш ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини тасарруф этиш юзасидан Риштон туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари З. Мустафоқулов ахбороти

8-масала-2022-йил 1-чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида туман молия бўлими мудири И. Джўраев ахбороти

Кун тартибидаги масалалар юзасидан берилган ахборотлар бўйича туман Кенгаши депутатлари томонидан берилган саволларга тегишли масъуллар томонидан жавоб берилди.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама қилиниб таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди. Шундан сўнг, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Билдирилган ахборотлар депутатлар томонидан кўриб чиқилиб тегишли қарор лойиҳалари тайёрланди.

Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги 38-сессияси ўз ишини якунлади.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 134 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб