Риштон туманида “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар доирасида катта гала-концерт ўтказилди

×

 2022-06-03 06:42:14    474

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида жорий йилнинг 30 май – 6 июнь кунлари “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. “Маънавият фестивали” доирасида вилоятимизга Тошкент шаҳридан илм-фан, маданият, санъат, адабиёт ва бадиий ижод вакилларидан иборат катта бир гуруҳ ташриф буюрди.Маҳалла фуқаролар йиғинларида концерт дастурлари, театрлаштирилган томошалар, ижодий учрашувлар, энг сара кинофильмлар намойиши бўлиб ўтмоқда.Риштон тумани масканларида ҳам ушбу маънавий-маърифий тадбирлар доирасида аҳоли вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда.Мазкур тантаналар доирасида маҳаллалардаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган оилаларнинг ҳолидан хабар олиниши, умуман, чекка-чекка ҳудудларга ҳам бугунги дориламон кунлар шукуҳини олиб кирилиши мақсад қилинган.Учрашувларда аҳолига юртимизда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқларни аниқ ҳаётий мисоллар орқали содда ва тушунарли шаклда етказишга эътибор қаратилмоқда.Айниқса, бугун оқшом туманимиздаги “Халқаро кулолчилик маркази”да ўтказилган тадбирлар доирасида ташкилланган ижодий учрашув ва катта гала-концерт туман аҳлига манзур бўлди.  Туманимизга маънавият карвони бўлиб пойтахтимиздан ташриф буюрган ҳамда вилоятимиз санъаткорлари, эл ардоғидаги шоир, ёзувчилар, маънавият тарғиботчилари ва сўз усталари ўзларининг чиқишлари билан барчага ҳуш кайфият, қалбларга бир олам шодлик улашдилар.Бугунги тадбир сўнгидаги мушакбозлик жараёнлари эса унинг жозибали хотимасига сабабчи бўлди.Маънавий-маърифий тадбирлар дорирасида эртага туманимиздаги “Истироҳат боғи”да кинофильмлар намойиши бўлиб ўтади. 


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 160 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб