ҲАМИДАХОН АЯ ТЎХТАСИНОВА ХОНАДОНИДА БАЙРАМ
2022-06-02 15:30:26 670
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун юрт фидойиси, бутун умрини юртдошлари ўй-ташвиши билан боғлаган меҳрибон Ҳамида ая Тўхтасинова қутлуғ 80 ёшни қарши олмоқда. Ана шундай фариштали-сариштали, набираларнинг шодон қийқириғи остида умргузаронлик қилаётган муборак онахон хонадонида бугун ҳақиқий байрам ҳукмронлик қилди.
Ушбу онахонни бугунги юбилей билан табриклаш туман ҳокими С. Солиев, туман ҳокими ўринбосари М. Бекмирзаева, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувваиташ бўлими бошлиғи ўринбсари Т. Абдураҳмонов ҳамда Ҳамида ая Тўхтасинованинг яқинлари тўпланишди.
- Юзидаги ажинлар ҳаётининг қувонч ва ташвишларидан далолат. Онахоннинг ҳаёт тарзи ҳамма учун ҳали ёзилмаган ва ўқилмаган ибратли китобдир, деди туман ҳокими онахонни табриклар экан.
Эслатиб ўтамиз, Ҳамида Тўхтасинова яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги 2017 йил 14 июлдаги Қарорига мувофиқ, мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган пенсия ёшидаги бир гуруҳ юртдошларимиз қатори 1-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси