2022-06-02 15:02:00 386
Бугун туман халқ қабулхонасида туман ҳокими С. Солиев жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда Халқ қабулхонаси мудири С. Додобоев, сектор раҳбарлари ва тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Муаммолар бўйича тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.
Қабулда 30 нафар фуқаролар иштирок этиб, шулардан 10 нафарининг масаласи ижобий ҳал этилди. 10 та масалага ҳуқуқий тушунтириш берилиб, қолган масалалар ижрога қаратилди.
Таъкидлангандек, ҳар бир мурожаат асослича ўрганилиб чиқилади ва қонуний йўл билан ечимини топади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси