Навбатдаги профилактика куни ўтказилди
![](https://rishton.uz/uploads/photo_2022-06-02_09-32-57.jpg)
2022-06-02 14:48:27 321
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари республика ҳудудида “Профилактика куни” деб белгиланди. Мазкур топшириқни бажариш юзасидан Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва туманлар қатори Риштон туманида ҳам ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.
Бугун туман ИИБда ўтказилган тадбирда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, турли хил нохуш ҳолатлар, жиноятлар, қоидабузарликларга қарши кураш, уларнинг олдини олиш борасида масъулият билан ёндошиб барча бир ёққадан бош чиқариб ишлаш лозимлигини таъкидлади.
Бугунги “Профилактика куни” тадбирида шунингдек туман Ички ишлар бўлимида соҳа ходимлари, профилактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ёшлар етакчилари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирокидаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамаси ҳам бўлиб ўтди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38![](https://rishton.uz/images/img/ban.jpg)
Ишонч телефони статистикаси
![](https://rishton.uz/dist/img/ctrl.jpg)