Юзларингдан бахт порласин, болажон!

×

 2022-06-01 15:51:04    406

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёз фасли болалар учун ғоят завқли ва қувноқ тарзда бошланади. Бугун – ёз фаслининг илк кунида кўча ва хиёбонлар, истироҳат боғлари бахтдан юзлари порлаган болажонлар билан янада гавжум. Бу кун келажагимиз давомчилари учун катта тантана тусини олган.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни мамлакатимизда ҳар йили кўтаринки кайфиятда, болаларга хос самимий руҳда нишонланади. Риштон туманида ҳам Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Болаларга беринг дунёни” шиори остида байрам тадбирлари бўлиб ўтди.Байрамона безатилган саҳна жажжи болажонларнинг ўйин-кулгуларига тўлди. Мактабгача таълим ташкилотлари томонидан тайёрланган эртак қаҳрамонларининг чиқишлари, концерт дастурлари, бахтли болаликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, қувноқ рақслар нафақат жажжи болажонлар, балки бошқа иштирокчилар қалбига ҳам олам-олам қувонч бағишлади.Дарҳақиқат, оиланинг қувончи фарзанд билан. Байрамлар ҳам болалар билан тотли. Уларнинг хурсандчилиги барчамизнинг бахтимиз, уларнинг қувончи бизнинг ҳам қувончимиздир.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб