Риштон туманида “Янги Ўзбекистон–инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда давом этмоқда!

×

 2022-05-31 14:15:20    344

PDF юклаш
Чоп этиш


Аввал хабар қилинганидек, вилоятимиз масканлари, маҳалла фуқаролар йиғинларида “Янги Ўзбекистон –инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида концерт дастурлари, театрлаштирилган томошалар, ижодий учрашувлар ва энг сара кинофильмлар намойиши бўлиб ўтиши белгиланган.Риштон туманида “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.Ижодий байрам шукуҳи деярли ҳар бир маҳаллани қамраб олмоқда.  Навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ва концерт дастури “Доруломон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Ватанпарвар" ташкилотида давом этди. Туман аҳолиси, ёшлар вакиллари ва туманимиз меҳмонлари жам бўлаётган тадбирда пойтахтимиздан ташриф буюрган ҳамда вилоятимизнинг етук маданият ва санъат намояндалари, маънавият тарғибочилари иштирокида туркум дастурлар, бадиий чиқишлар намойиш этилмоқда. Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар Уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри Муҳаббат Сотиболдиева, эстрада хонандаси, “Ниҳол” мукофоти совриндори Ирода Искандарова, таниқли хонанда Моҳира Асадова, Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Нигора Саидалиева ва туманимиз ижодкорлари иштирок этишмоқда.Элимиз суйган хонандалар, кино ва театр актёрлари, таниқли олимлардан иборат маънавият тарғиботчилари ташрифи риштонликлар қалбига бир олам қувонч улашмоқда.Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида маънавий-маърифий тадбир соат 14:00да туман "Маданият" саройида бўлиб ўтади.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб