Риштон туманида “Янги Ўзбекистон–инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда бошланди!
2022-05-30 13:21:55 387
Аввал хабар қилинганидек, вилоятимиз масканлари, маҳалла фуқаролар йиғинларида “Янги Ўзбекистон –инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида концерт дастурлари, театрлаштирилган томошалар, ижодий учрашувлар ва энг сара кинофильмлар намойиши бўлиб ўтиши белгиланган. Бугун Риштон туманида ушбу кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар кўтаринки кайфиятда бошланди. Бугун тадбир иштирокчиларини туман ҳокими ва сектор раҳбарлари тантанали кутиб олишди. Пойтахтимиздан ташриф буюрган ҳамда вилоятимизнинг етук маданият ва санъат намояндалари, маънавият тарғибочилари туманимиз масканлари бўйлаб аҳоли вакиллари билан учрашмоқдалар. Меҳмонлар дастлаб, Риштон тумани Носгар маҳалласида жойлашган "Эргаш ота Сангинов" номли кутубхонада бўлиб, у ердаги қадимий ва замонавий китоблар билан танишишди. Бевосита хонадон эгалари билан суҳбат ўтказилиб, китоблар жамланмалари совға қилинди. Шундан сўнг маънавият тарғиботчилари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари Тўраобод маҳалласида бўлиб, ҳудуд аҳолиси билан учрашдилар. Ушбу масканда ҳам Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқлар борасидаги аниқ ҳаётий мисолларга асосланган мазмунли суҳбатлар ҳамда маданий-маърифий дастурлар барчага манзур бўлди. Тадбир доирасидаги учрашувлар туман ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси