БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-05-28 19:03:11    309

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун туманимиздаги “Бахт” тўйхонасида Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ташкил этилганлигининг 90 йиллигини муносабати билан тадбир ташкил этилди.  Байрам тадбирида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари иштирок этишди. Маълумки, мамлакатимизда сунгги беш йилда ногиронлиги булган шахслар, жумладан, кўзи ожиз фуқароларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга самарии тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш борасида  кенг қамровли ишлар бажарилди.Хусусан, кўзи ожиз шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя билан қамраб олиш кенгайтирилиб, уларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилмоқда.  Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ташкил этилганлигининг 90 йиллигини муносиб ўтказиш мақсадида ўтказилган тадбир ҳам кўтаринки руҳда ўтиб, ногиронлиги бўлган фуқароларимиз учун ўзига хос совға бўлди. Тадбирда туман маданият бўлими ходимлари ва таниқли қизиқчи Абдураҳмон Сиддиқовлар ўз чиқишлари билан иштирокчиларни хушнуд этишди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 164 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб