“Қозиаҳрор” маҳалласининг ёшларидан иборат жамоа туман чемпиони!

×

 2022-05-27 14:07:08    350

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишига, хусусан, спортнинг мини-футбол ва футбол турларини ёшлар орасида оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни эрта аниқлаш мақсадида старт олган Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун мини футбол бўйича  Риштон туман биринчилигининг финал баҳси бўлиб ўтди.Финал  ўйинида олдинги босқичларда муваффақият қозонган  “Қозиаҳрор” ва “Мевазор" маҳаллаларидаги ёшлардан иборат жамоалар тўп сурдилар.Муросасиз баҳсларда “Қозиаҳрор” маҳалласининг ёшлари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва туман чемпиони сифатида мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олди. Бугун «Марказий» ўйингоҳда катта футбол бўйича ДХХ кубоги финал учрашуви ўтказилади. Унда «Бустон» ва «Гулистон» МФЙ жамоалари майдонга тушишади. Футбол мухлисларини стадионга чорлаб қоламиз. Учрашув соат 16:00да старт олади.


Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб