Қабул давомида мурожаатларнинг ижобий ечим топишига алоҳида эътибор қаратилди
2022-05-26 15:16:01 355
Бугун Риштон тумани ҳокими томонидан жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги қабул ўтказилди. Халқ қабулхонасида бўлиб ўтган қабулда сектор раҳбари ва ҳоким ўринбосарлари ҳам иштирок этишди.Бугунги қабул давомида 40 нафарга яқин фуқаролардан тушган мурожаатлар масъул раҳбарлар иштирокида ўрганилди. Йигирмага яқин мурожаатлар ижобий ҳал қилинди.Келиб тушган мурожаатлар бўйича белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича муаллифларга маълум қилиш учун масалага дахлдор ходимлар, ташкилот ва бўлимларга топшириқлар берилди.Шунингдек, туман ҳокими мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиш даражасини ҳам муҳокама қилди. Белгиланган муддатда ижро этмаган, мурожаатларни ижобий ҳал этилишига бефарқ бўлган масъулларга огоҳлантиришлар берилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси