ИМТИЁЗЛАР КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?
2022-05-26 06:05:52 401
Бугун Риштон туман ҳокимилиги ахборот хизмати ҳамда туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида "Риштон туманида хотин-қизларга ОТМларга кириш учун берилган имтиёзлар ҳақида" тўғрисида очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқотда туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М. Бекмирзаева ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди. Мулоқот давомида тавсияномалар Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан бир марта берилади ва у 3 йил муддатга амал қилиши бўйича маълумот берилди. - Жуда кўп хотин-қизлар "тавсиянома олдим, энди аниқ ўқишга кираман" деб ўйлаяпти. Аммо бу хато. Тавсияномадан ташқари улар юқори балл ҳам тўплаши керак, яъни билим ҳам муҳим.Тавсиянома берилган хотин-қизларга республика бўйлаб кундузги таълимга давлат гранти асосида жами 2000 та ҚЎШИМЧА квота ажратилган. Сиртқи ва кечки таълимда имтиёз берилмайди.‼️Бешта йўналишни танлаганда, тавсиянома фақат 1-йўналишга ўтади. 2 ва ундан кейинги йўналишларда қўшимча квота берилмайди, умумий тартибда танловда қатнашилади.Тегишли тавсияномаси бор хотин-қизлар ҳар йили олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишига кириш учун хужжатларни топшириш муддатларида ўрнатилган тартибда махсус электрон тизим орқали рўйхатдан ўтказилади.Мазкур тартиб олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси