«Энг ёш Мирзо Улуғбек вориси» номинацияси ғолиби тақдирланди

×

 2022-05-22 10:24:31    322

PDF юклаш
Чоп этиш


21 май куни Инновацион ривожланиш вазирлигида Фарғона вилояти Риштон туманидаги 27-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Содиров Акмалжон ўғли ўқишда ва турли халқаро танловларда эришган ютуқлари, ноёб қобилияти учун мукофотланди. Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари иштирокида вазир, академик Иброҳим Абдураҳмонов Муҳаммадазизга муваффақиятларини юқори баҳолаб, бунданда катта ютуқларга эришишига ишонч билдирди.Фарғона вилояти Риштон туманидаги 27-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Содиров Муҳаммадазиз Акмалжон ўғли 6 ёшидан ментал арифметика мусобақаларига қатнашиб фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.2018 йил Республика босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, Россия Федерацияси Москва шаҳрида бўлиб ўтган 25-«Алоҳа» халқаро ментал арифметика мусобоқасида 35 давлатдан турли ёшдаги истеъдодлар орасида фахрли 1-ўринни эгаллаб чемпион бўлди. 2019 йил Тошкентда бўлиб ўтган мусобақада ғолибликни қўлга киритди ва шу йили Хитой давлатида 42 та давлат ўртасида ўтказилган мусобақада 3-ўрин соҳиби бўлган. 2021 йил ҳам Ўзбекистонда кичик ёшдаги болалар ўртасида ўтказилган ментал арифметика мусобақасида чемпион бўлган.Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси томонидан ўтказилаётган «Мирзо Улуғбек ворислари» Республика танлови комиссия аъзоларининг қарорига мувофиқ, Содиров Муҳаммадазиз Акмалжон ўғли "Энг ёш Мирзо Улуғбек вориси" номинациясига лойиқ топилди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 139 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб