Халқ қабулхонаси, Адлия, ҳоким ёрдамчиси ва депутатлар билан ҳамкорликда тиббий кўрик ва сайёр қабул ўтказилди
2022-05-21 18:28:48 408
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 15 январь куни ўтказилган 2-сонли йиғилиш баёнининг 17-бандида маҳаллаларда ижтимоий муҳитни яхшилаш, жумладан, олис, ижтимоий аҳволи оғир ҳамда кўп миллатли маҳаллаларда уч авлод учрашувлари, маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ва аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш чораларини кўриш топшириғи берилган.Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги Халқ қабулхонаси ташаббуси билан жорий йилнинг 18 февралида тасдиқланган режа-график асосида 20 май куни Т.Ахмедов МФЙ ҳудудидаги Оилавий шифокорлар пункитида Риштон туман Халқ қабулхонаси мудири, туман Адлия бўлими, ДХМ, ФХДЁ, Ўзбекистон Либерал демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари ва тумандаги ташкилотлар билан ҳамкорликда сайёр қабул ҳамда Риштон туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари билан биргаликда тиббий кўрик ўтказилди. Ушбу тиббий кўрикда қариялар, ногиронлиги бўлган фуқаролар, ҳомиладор аёллар, "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"да рўйхатда турадиган ҳамда бошқа фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлар иштирокида фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиб, 135 нафар фуқаролар иштирокида ўтган тиббий кўрик давомида 14 нафар аёлларда онкологик ва гемотологик касалликларнинг дастлабки босқичи аниқланиб, қайта кўриклардан ўтиш ва даволаниш учун йўлланмалар берилди. Тиббий кўрикка кела олмаган, ногиронлиги бўлган беморларни эса хонадонларига борган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказилиши таъминланди. Шунингдек, мутасаддилар аҳоли билан бевосита суҳбатлашиб, уларнинг муаммоларини жойида ўрганишди. Туман Халқ қабулхонаси ташаббуси билан қилинган тадбирлар телевиденияда намойиш қилиш учун тасвирга олиниши таъминланди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси