Муаммо, мурожаат ва ечим – қабул мурожаатларнинг манзилли ҳал этилишига хизмат қилади

×

 2022-05-19 18:23:21    327

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот инсон қадри учун хизмат қилмоғи лозим ва бу тамойил бугунги кунда олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.Риштон туманида ҳам туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан маҳаллаларда белгиланган режага асосан жисмоний ва юридик шахслар учун қабуллар ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги қабулда фуқароларнинг мурожаатлари масъуллар иштирокида тингланиб, шу жойнинг ўзида кўриб чиқилди. Қабул давомида фуқароларнинг уй-жой расмийлаштируви, электр энергияси таъминоти, ичимлик суви, йўл ва бошқа масалалардаги 35 та мурожаати қабул қилинди. Мурожаатларнинг 15 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 12 тасига туман ҳокими ва масъуллар томонидан тушунтириш берилиб, кўтарилган масалалар келгусида амалга ошириладиган дастурлар доирасида ҳал этилиши билдирилди. Ижроси муддат ва масъуллар томонидан қўшимча ўрганиш талаб қиладиган 8 та мурожаатга муддатлар белгиланиб, масъулларга ижро учун йўналтирилди ҳамда ижроси назоратга олинди.Албатта бу каби қабулларда аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш ва ҳал этиш орқали мавжуд муаммоларнинг бартараф этилиши, аҳолининг розилигини таъминлайди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб