Сайёр қабул бўлиб ўтди

×

 2022-05-17 18:33:15    320

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.                                                                                              Бугун туманимизнинг “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят ИИБ бошлиғи М. Жўраевнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.Ушбу сайёр қабулда  туман ҳокими, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосалари, туман сектор раҳбарлари,вилоят ва туман корхона-ташкилот раҳбарлари ва туман Халқ қабулхонаси ходимлари иштирок этишди.Сайёр қабул жараёнида аҳоли томонидан билдирилган уй-жой таъминоти, кредит олиш, оилавий низолар, даволаниш учун пул маблағи олиш, моддий ёрдам олиш, суд-ҳуқуқ, ишга жойлашиш мурожаатлари юзасидан керакли тавсиялар берилди.Келиб тушган мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. Мурожаатларни ўз муддатларида ўрганиб чиқилиши бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Ўтказилган ушбу сайёр қабулда 50 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этишди.Қабул жараёнида туман аҳолисидан 25 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 8 та мурожаат жойида ижобий ҳал қилинди. 3 та мурожаат юзасидан Қолган 14 мурожаатлар муддат талаб қилганлиги сабабли тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатма берилиб, ижроси назоратга олинди.Сайёр қабулда Деҳқонобод маҳалласи фуқаролари томонидан шағаллаштириш юзасидан қилинган мурожаат жойида ҳал этилиб, бугуннинг ўзида ушбу маҳалланинг 600 метр масофадаги ички йўллар шағаллаштирилди. 


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 123 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб