Номзодларга овоз бериш бошланди
2022-05-16 18:41:35 366
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролар йиғини сайлови тўғрисидаги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорига асосан, бугун Риштон туманидаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раислари сайлови бошланди.
Маҳаллаларда сайловлар ошкоралик, муқобиллик ҳамда тенг сайлов ҳуқуқи тамойиллари асосида ўтказилмоқда. Фуқаролар раисликка номзодларнинг маърузаси, келгуси фаолияти дастури билан танишиб, яширин овоз бериш орқали ўз сайлов ҳуқуқларини амалга оширмоқда.
Бугун туманнинг 4 та ҳудудида “Юқори Авазбой”, “Юқори Бешкапа”, “Деҳқонобод” ва “Даҳбед” маҳаллаларида сайловлар ўтказилиб, фуқаролар вакиллари ўзлари муносиб деб билган номзодлар учун овоз бердилар.
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси Маҳмуджон Мамжоновнинг айтишича, сайлов ўтказилган маҳаллаларда аҳолининг фаоллиги кузатилмоқда.
Амалдаги қонунчиликка асосан, маҳалла расилари уч йил муддатга сайланади. Риштон тумани фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси томонидан тасдиқланган режага асосан, 3 июнга қадар маҳалла раислари сайловлари туманимиздаги барча маҳаллаларда ўтказилади.
Бугун ўтказилган сайлов натижалари билан танишинг:
"Юқори Авазбой" маҳалласида очиқ ва ошкора бўлиб ўтган маҳалла раиси сайловида кўпчилик овоз билан Муроджон Мастонов МФЙ раиси лавозимига сайланди.
"Юқори Бешкапа" маҳалласида очиқ ва ошкора бўлиб ўтган маҳалла раиси сайловида кўпчилик овоз билан Зафаржон Абдураҳмонов МФЙ раиси лавозимига сайланди.
"Деҳқонобод" маҳалласида очиқ ва ошкора бўлиб ўтган маҳалла раиси сайловида кўпчилик овоз билан Олимжон Ҳайдаров МФЙ раиси лавозимига сайланди.
"Даҳбед" маҳалласида очиқ ва ошкора бўлиб ўтган маҳалла раиси сайловида кўпчилик овоз билан Музаффар Турсунов МФЙ раиси лавозимига сайланди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси