МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ – 2

 2022-05-16 16:59:15    358

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда “ Навбатдаги мурожаат Риштон тумани, Юқори Авазбой МФЙдан. Сайлов масаласидаги ҳақсизликлар ҳақида бўлди. Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, амалдаги раис қайта сайланиш учун барча таниш-билишларини сайловчилар рўйхатига киргизган экан...” номли мурожаат юзасидан Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда сайловни ташкил этишга кўмаклашувчи туман комиссияси қуйидагиларни маълум қилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида қонуннинг 14 –моддасига асосан тузилган  фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи томонидан ўз ваколатлари доирасида Қонуннинг  15- моддасига мувофиқ,

ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолисининг фуқаролар вакиллари сайлови бўйича умумий йиғилишларини ташкил этаиши ва ўтказиши;

ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилишининг иштирокчиларини рўйхатга олади ҳамда фуқароларнинг сайланган вакиллари ҳақидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда аҳолининг умумий йиғилиши баённомасини тузиши;

тегишли комиссияга тақдим этиш учун фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар бўйича таклифларни тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини инобатга олган ҳолда тайёрлаши;

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориши;

фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) такрорий сайлови, шунингдек бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилишини ташкил этиши;

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиши белгиланган.

Шунга мувофиқ Юқори Авазбой МФЙда ҳам ишчи гуруҳи ташкил этилиб, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида овоз бериш мумкин бўлган фуқаролар рўйхати шакллантирилган. Ушбу рўйхатга кимларни киритиш ушбу маҳалладаги ишчи гуруҳи томонидан белгиланади.

Шу ўринда ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича келиб тушган мурожаатлар юзасидан Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда сайловни ташкил этишга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси ёки унинг ўринбосарлари билан боғланиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Комиссия раиси:

Мамажонов Маҳмуджон Мирзашарипович – +998 (90) 407 44 40

Комиссия раиси ўринбосарлари:

Мамадалиев Қаҳрамон Тожибоевич – +998 (90) 274 19 00

Хожихонов Худоёрхон Кимсанхонович – +998 (90) 407 57 00

 



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 172 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб